«муқобил энергия» тегли мақолалар


Ўзбекистонда «яшил тадбиркор» мақоми ва электр учун «яшил» тарифлар жорий этилади
10 февраль 2025, 17:00

Ўзбекистонда «яшил тадбиркор» мақоми ва электр учун «яшил» тарифлар жорий этилади

1 сентябрдан «яшил тадбиркор» мақомини берувчи платформа ишга туширилиши мумкин. Бундай мақомга эга корхоналар «Шаффоф қурилиш» платформасида устуворлик, барқарорлик рейтингида баллар ва бошқа имтиёзларга эга бўлади. Қайта тикланувчи энергия манбаларидаги электр учун «яшил тарифлар» жорий этилади.

Бош прокуратура қуёш панеллари ўрнатилишини назорат қилади
10 февраль 2025, 16:04

Бош прокуратура қуёш панеллари ўрнатилишини назорат қилади

Давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги президент фармони билан Бош прокуратурага қуёш панелларини ўрнатиш режасининг ижросини таъминлаш топширилди. Энергетика вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда уларни туман ва шаҳарларда ўрнатиш дастурини ишлаб чиқади.

Ўзбекистондаги 250 мингта уй ва объект қуёш панеллари билан жиҳозланади — Бош прокуратура
31 январь 2025, 12:34

Ўзбекистондаги 250 мингта уй ва объект қуёш панеллари билан жиҳозланади — Бош прокуратура

2025 йилда Ўзбекистонда 250 мингта объектни, жумладан, 150 мингта уйни қуёш панеллари билан жиҳозлаш режа қилинмоқда, дея хабар қилди Бош прокуратура. Топшириқни бажариш учун жойларда ҳокимлик, «Ўзэнергоинспекция», банклар ва бошқа идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилади.

«Ресурс тежамкор иқтисодиёт моделига ўтиш вақти келди» — президент
28 январь 2025, 13:32

«Ресурс тежамкор иқтисодиёт моделига ўтиш вақти келди» — президент

Ўзбекистонда жами қувватлардаги «яшил» энергиянинг улушини 16 фоиздан 26 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Кам углеродли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 300 млн доллар жалб қилинади. Президент ресурс тежайдиган иқтисодиёт моделга ўтиш вақти келганини айтди.

Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб йилига барқарор 7,5 фоизга ўсиб боради — энергетика вазири
29 сентябрь 2024, 08:40

Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб йилига барқарор 7,5 фоизга ўсиб боради — энергетика вазири

Ўзбекистонда 2030 йилгача электр энергиясига бўлган талаб ҳар йили 7,5 фоизга ошади, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг айтишича, қайта тикланадиган энергетика лойиҳаларини амалга ошириш билан бирга, ГЭС қуриш, ИЭСларни модернизация қилиш ва қуриш режалаштирилмоқда.

«Муқобил энергия манбаларини ўрнатиш — давлат сиёсати» — президент
28 август 2024, 14:17

«Муқобил энергия манбаларини ўрнатиш — давлат сиёсати» — президент

Президент муқобил энергия манбаларини ўрнатишни давлат сиёсати деб атади. Ўзбекистондаги 1 млн хонадоннинг иситиш тизимини энергия тежамкорига алмаштириш, аҳоли ва тадбиркорларга 973 МВт қувватли қайта тикланадиган энергия манбаларини ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказди
8 август 2024, 14:49

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Олий давлатлараро кенгаш мажлисида 7 млрд долларлик шартномалар имзоланганини ижобий баҳолади. Томонлар энергетика қувватлари ва инфратузилмасини қуриш, муқобил энергия манбаларни ривожлантириш, шунингдек, сув объектларини рақамлаштиришга келишиб олди.

2024 йил охирига келиб Ўзбекистонда ҚТЭМнинг электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 18 фоизга етади — вазир
14 май 2024, 22:30

2024 йил охирига келиб Ўзбекистонда ҚТЭМнинг электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 18 фоизга етади — вазир

2024 йилда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини электр энергияси ишлаб чиқариш умумий ҳажмида 18 фоизга етказиш режалаштирилган, деди энергетика вазири. Озарбайжон ва Қозоғистон билан бирга Венгрия, Руминия ва Европанинг бошқа давлатларига «яшил» энергия экспорт қилинади.

Президент 2024 йилга мўлжалланган муқобил энергия бўйича режалардан норози бўлди
29 февраль 2024, 14:46

Президент 2024 йилга мўлжалланган муқобил энергия бўйича режалардан норози бўлди

Президент Энергетика вазири ва вилоятлар ҳокимларининг муқобил энергетика соҳасидаги 2024 йилги режаларидан норози бўлди. Шавкат Мирзиёев 2−3 ойда 14 та қуёш ва шамол электр станциясини ишга туширишни тезлаштириш ва 2 та гидротўплаш станцияси лойиҳаларини ишга тушириш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистонда электр тарифлари ошгани тадбиркорларнинг қуёш панелларини ўрнатишини тезлаштирди
15 ноябрь 2023, 21:56

Ўзбекистонда электр тарифлари ошгани тадбиркорларнинг қуёш панелларини ўрнатишини тезлаштирди

Тадбиркорлар электр энергияси тарифлари оширилганидан сўнг ўз объектларига қуёш панелларини тезроқ ўрната бошлади, дея маълум қилди Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Шунингдек, у панеллаларни ўрнатишда тўсиқлар мавжудлиги ҳақида Қонунчилик палатасида айтилган гапларни рад этди.

МБ муқобил энергия учун кредит бўйича рискни вақтинча ноллаштиришни таклиф қилмоқда
24 февраль 2023, 17:16

МБ муқобил энергия учун кредит бўйича рискни вақтинча ноллаштиришни таклиф қилмоқда

Ўзбекистонда муқобил энергия объектларини ишга тушириш учун ажратилаётган кредитлар бўйича таваккалчилик даражаси 1 декабргача ноллаштирилиши мумкин. Шундай қарор қабул қилинса, муаммоли кредитлар бўйича 2 хонали рақамларга дуч келиш эҳтимоли бор, — дейди иқтисодчи Отабек Бакиров.

Президент — Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланишни қандай ошириши ҳақида
1 февраль 2023, 21:10

Президент — Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланишни қандай ошириши ҳақида

Шавкат Мирзиёев энергия ресурслари тақчиллиги шароитида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кўпайтириш бўйича таклифларни санаб ўтди. Давлат аҳолидан электр энергиясини бир кВт/соатига 1000 сўмдан сотиб олишни бошлайди, иссиқхоналар ва ғишт заводларини кўмирга ўтказади ва ҳоказо.

2023 йилдан ташкилотлардан 25% иссиқ сув ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаб этилади
10 июнь 2022, 14:58

2023 йилдан ташкилотлардан 25% иссиқ сув ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаб этилади

2023 йилдан савдо мажмуалари, маданият ва истироҳат боғлари, ресторан, меҳмонхона, супермаркет, бозор, аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари, хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари, банклардан камида 25% иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаб этилади.

Қуёш ва шамол электр ускуналарини ўрнатганларга 15 млн сўмгача компенсация тўланади
10 июнь 2022, 14:30

Қуёш ва шамол электр ускуналарини ўрнатганларга 15 млн сўмгача компенсация тўланади

Президент муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини маълум қилди. Унга кўра, қуёш ва шамол электр ускуналарини ўрнатганларга 15 млн сўмгача компенсация тўланади ёки 3 йилга фоизсиз муддатли тўлов имконияти яратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг